ウズベク語対訳 - Alauddin Mansour
聖クルアーンの意味の翻訳
アラー・アッディーン・マンスールによる翻訳 - ルゥワード翻訳事業センターの監修のもとで開発され、原文の翻訳は意見、評価、継続的な発展のために閲覧可能です。
ٱلۡقَارِعَةُ
(Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоққувчи (Қиёмат)!
مَا ٱلۡقَارِعَةُ
У қаттиқ қоққувчи недур?!
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ
(Эй инсон), қаттиқ қоққувчи (Қиёмат) нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!
يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ
У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар)!
وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ
Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур!
فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса,
فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ
Яна ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур.
وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса,
فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٞ
Унинг жойи «жарлик»дир!
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ
Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?!
نَارٌ حَامِيَةُۢ
(У) қизиган дўзахдир!
share_via